Самарқанд вилояти
Халқ таълими бошқармаси
w w w . s a m x t b . u z

 

Ҳомийлик ёрдамини ота – оналардан мажбуран йиғиб олишга қарши қандай ишлар қилинаяпти? Севара Турсунова, Жомбой тумани, уй бекаси

Ҳомийлик ёрдамини ота-оналардан мажбуран йиғиб олишга қарши қандай ишлар қилинаяпти?

Севара Турсунова, Жомбой тумани, уй бекаси

Юқорида айтилганидек, ҳомийлик ёрдамлари ота – оналарнинг шахсий ташаббуси ва истак – хоҳиши билан амалга оширилиб, уларнинг мажбурийлиги қонуний ҳужжатларда белгиланмаган. Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан таълим муассасаларида олиб борилаётган ишларнинг ошкоралигини таъминлаш бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатининг очиқлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатдорлигига даҳлдор бўлган қарорлар тўғрисида аҳолини хабардор этиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасининг 2013 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Ф-3987-сонли фармойиши ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 25 мартдаги 77- К- сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрсида”ги 64- сонли буйруғи қабул қилинган. Ушбу буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида бошқарманинг pastdargom.xtb.uz расмий веб-сайтида эксперимент ўтказиш субъектларининг ахборотлари жойлаштириб борилмоқда.


Киритилган вақти: 29/11/2017 13:18;   Кўрилганлиги: 414
 
Материал манзили: http://www.samvxtb.uz/education/parents/questions-answers/homiylik-yordamini-ota-onalardan-majburan-yigib-olishga-qarshi-qanday-ishlar-qilinayapti-sevara-tursunova-jomboy-tumani-uy-bekasi
Чоп этилган вақт: 29/03/2020 14:02
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг