Хабарлар

ОИЛА ДАВРАСИДА КИТОБЛАР ЎҚИЛСА, ОДОБ-АХЛОҚДАН СЎЗ БОРСА...

26-03-2020 13:53   63

Карантин сабабли узайтирилган таътил кунлари ота-она ва фарзандлар ўртасидаги яқинлик бир неча баробар ошди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Негаки оила даврасида барча жамул-жам. Бир-бирини тинглаш, меҳр кўрсатишга вақт етарли. Хўш, ушбу бўш вақтимизни қандай ўтказяпмиз? Ота-она фарзандининг мактабда қандай билим олаётгани, саводи, китобхонлигига қизиқиб кўряптими? Тарбияси, ўзини тутиши, одоб-ахлоқигачи? Боладаги ушбу муҳим хислатлар тўла-тўкис ўқитувчининг зиммасига тушиб қолган айни пайтда ота-оналаримиз устознинг машаққатини ҳис этяптими?


УСТОЗНИНГ МАТЛАБИ - ЭЗГУЛИК

12-03-2020 13:01   133

Ҳаётда шундай одамлар бўладики, ўз ҳаётий матлабини, инсоний мақсадларини ўзгалар манфаатига, эзгулик ва олийжаноблик сифатларининг ижобатига бахшида этадилар. Бундай буюк қалб соҳиблари босиб ўтган умр йўли кейинги авлодлар учун ибрат мактабига айланади. Ана шундай фидойи инсонлардан бири- замондошимиз Эркин Толиповдир.


20 нафар ўқувчимиз Италияда ўтказиладиган HIPPO халқаро инглиз тили фан олимпиадасида қатнашади. Агар...

11-03-2020 06:47   121

Жорий йилнинг февраль ойида Самарқанд шаҳридаги 37-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида HIPPO – Халқаро инглиз тили фани олимпиадасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтган эди. Унда вилоятимиздаги умумтаълим мактабларининг 1-11 синф ўқувчилари ихтиёрий равишда иштирок этганди.


МЕМОРАНДУМ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ ОРЗУ-УМИДЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРМОҚДА

10-03-2020 12:52   58

Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусининг ижросини таъминлаш, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг иқтидорини рўёбга чиқариш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, тарбияланувчилар учун бошқа тенгдошлари билан тенг шароит яратиш мақсадида 2019 йил якуни арафасида вилоят прокуратураси ҳамда халқ таълими бошқармаси Жисмоний тарбия ва спорт жамғармаси вилоят бўлими, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, қатор нодавлат ўқув марказлари билан ҳамкорликда Меморандум имзоланган эди.


ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

06-03-2020 09:00   74

Самарқанд шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида PISA халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўриш, бу борада ўқитувчилар малакасини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда умумтаълим мактаблари директорларининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, бошланғич синф, аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари, методистлар иштирок этди.


БИЛИМСИЗ ВА ЛАЁҚАТСИЗ БОЛА БЎЛМАЙДИ Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик жараёнларида бу ўз исботини топмоқда

04-03-2020 10:20   79

Пахтачи туманида PISA ва PIRLS халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш бўйича вилоят ўқув-семинари бўлиб ўтди.


Ижтимоий тармоқларда “Мактаб маъмурияти муқова сотиб пул ишламоқда” номли постга Тойлоқ туман халқ таълими бўлимининг муносабати

04-03-2020 06:01   210

Жорий йилнинг 3 март куни ижтимоий тармоқларда “Мактаб маъмурияти муқова сотиб пул ишламоқда” сарлавҳали пост эълон қилинди. Унда Тойлоқ туманидаги 3-умумтаълим мактаби маъмурияти ўқувчиларга дафтар муқовасини 1000 сўмдан мажбуран сотаётганлиги иддао қилинган.


Ўзбекистон “Маърифатпарварлар” жамияти Самарқанд вилоят бўлимининг ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар ойлигидан мажбурий бадал талаб қилинаётганлиги тўғрисида тарқалган маълумотларга муносабати

28-02-2020 10:52   116

Жорий йилнинг 27 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон “Маърифатпарварлар” жамияти Булунғур туман ҳудудий бўлинмаси томонидан мажбурий бадал тўловлари талаб қилинаётганлиги тўғрисида маълумот тарқалди.


Ҳайъат йиғилиши вилоят халқ таълими тизимидаги муаммоларга ойдинлик киритиб, масъулиятни оширди

26-02-2020 09:13   138

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг жорий йилдаги илк ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги барча умумтаълим муассасалари, бўлимлар ҳамда бошқарманинг раҳбар ходимлари, ўқитувчилар иштирок этди.


Ургут туман халқ таълими бўлимига қарашли 45-умумтаълим мактабининг иситиш тизимидаги муаммолар юзасидан интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидий мақолага муносабат

24-02-2020 14:15   79

Жорий йилнинг 8 февраль куни Kun.uz сайти орқали Ургут туман халқ таълими бўлимига қарашли 45-умумтаълим мактабидаги иситиш тизими билан боғлиқ муаммолар акс этган “Иситиш зўр, термометр бузуқ, мурожаатчи «туҳматчи» — Ургутдаги мактаб қишни қандай ўтказмоқда?” номли мақола эълон қилинган эди. Мактабдаги ҳолат юзасидан ота-оналар томонидан вилоят ҳокимининг телеграм мессенжерига ҳам мурожаат қилинган.


 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг